2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
2025 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Қўшимча равишда 35–110 кВ кучланишли подстанцияларга 13 нафар хизмат кўрсатувчи ходим ва электр монтёрлари ишга қабул қилинди
  • 12.02.2026
  • 38

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот маълумотномаси.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида жами 216 дона 220/110/35/10 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда умумий узунлиги 3 067,046 км бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари мавжуд.

ПОДСТАНЦИЯЛАР СОНИ:

Жами – 216 дона, шундан:

• 220 кВ кучланишли – 3 та подстанцияда 7 дона трансформатор, умумий қуввати 1500 МВА;

• 110 кВ кучланишли – 115 та подстанцияда 186 дона трансформатор, умумий қуввати 2496,1 МВА;

• 35 кВ кучланишли – 98 та подстанцияда 143 дона трансформатор, умумий қуввати 539,0 МВА.

Жами қувват ўтказиш имконияти – 4535,1 МВА.

ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ:

Умумий узунлиги – 3 067,046 км, шундан:

• 500 кВ кучланишли – 58,686 км;

• 220 кВ кучланишли – 476,410 км;

• 110 кВ кучланишли – 1 688,42 км;

• 35 кВ кучланишли – 843,53 км.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги “Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 844-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқлари объектлари қабул қилинди.

Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали тасарруфидаги:

· 35 кВ кучланишли 98 та;

· 110 кВ кучланишли 115 та;

жами 213 та подстанция, шунингдек,

· 35 кВ – 843,53 км;

· 110 кВ – 1507,3 км;

жами 2350,8 км электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи 447 нафар муҳандис-техник ва ишчи-хизматчилар “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалига қабул қилинди.

Қўшимча равишда 13 нафар 35–110 кВ кучланишли подстанцияларга хизмат кўрсатувчи ходим ва электромонтёрлар ишга қабул қилинди.

Аварияларни зудлик билан бартараф этиш ва иш жойларига тезкор етиб бориш мақсадида 40 дан ортиқ енгил ва махсус техника хизмат қилмоқда. 2025 йил давомида қўшимча равишда 1 дона автокран ва 13 дона енгил автотранспорт воситалари харид қилинди.

2025 йил давомида 87 нафар ходим турли таълим муассасаларига касб малакасини ошириш учун юборилди. 2025 йил давомида ходимларни даволаниш учун Тошкент тиббий-санитария қисмига 25 та йўлланма берилиб, улар соғлигини тиклаб қайтишди.

Мустақилликнинг 34 йиллиги ҳамда “Энергетиклар куни” муносабати билан ходимлар ўртасида мини-футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 10 нафар ходимнинг фарзандлари ёз мавсумида маданий дам олиши учун оромгоҳларга юборилди.

2025 йилда 54 нафар ходим “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлди, 21 нафар ходим эса Фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари, Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 48 нафар ходимга моддий ёрдам кўрсатилди.

2025/2026 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ:

Мавсумга қадар қуйидаги ишлар бажарилди:

• 3 та 110 кВ кучланишли ўчиргичда мукаммал таъмир (100%);

• 39,17 км 220 кВ кучланишли ва 19,3 км 110 кВ кучланишли тармоқларда мукаммал таъмир (100%);

• 517,594 км тармоқ, 15 та трансформатор ва 82 та ўчиргичда жорий таъмир ишлари (100%).

Қабул қилинган 35–110 кВ кучланишли объектларда:

• 14 та ўчиргич (режага нисбатан 140%);

• 4 та трансформатор (200%);

• 23,3 км 35 кВ кучланишли тармоқ мукаммал таъмирланди (100%).

Жорий таъмир:

• 182 та ўчиргич (188%);

• 159 та трансформатор (141%);

• 1082,354 км тармоқ (139%).

 

ҚЎШИМЧА ТЕХНИК ИШЛАР:

 

Подстанцияларда:

• 28 620 кг трансформатор мойи қуйилди;

• 2 та элегаз ўчиргичга газ тўлдирилди;

• 256 та қурилмада конденсат тозаланди;

• 68 та совитиш двигатели таъмирланди ёки алмаштирилди;

• 280 кг силикагель алмаштирилди;

• 19 та термосигнализатор ўрнатилди;

• 12 та подстанция девори, 13 та подстанция том қисми ва 15 та подстанция кабель лотоклари таъмирланди.

Ҳаво тармоқларида:

• 1 570 та изолятор алмаштирилди;

• 47 514 та изолятор тозаланди;

• 421 та қушлар қўнишига қарши мослама ўрнатилди;

• 3067,1 км тармоқ кўрикдан ўтказилди;

• 54 та таянч бўялди;

• 1905,6 км тармоқ дарахт шохларидан тозаланди;

• 295 та таянчда ерлагич контурлари текширилди.

 

ҚЎШИМЧА ҚУВВАТ ЯРАТИШ ИШЛАРИ:

 

Бир қатор подстанцияларда модернизация ишлари амалга оширилди. Натижада 76 МВА қўшимча қувват яратилди ва Давлатобод, Янги Наманган, Поп, Чуст, Тўрақўрғон ҳамда Косонсой туманларида электр таъминоти ишончлилиги оширилди.

 

2026 ЙИЛ УЧУН ТАСДИҚЛАНГАН РЕЖА:

 

2026 йилда модернизация ва реконструкция ишлари давом эттирилади.

Жумладан:

• “Трансформатор” 110/10 кВ подстанцияда 2х6300 кВА трансформатор ўрнига 2х25 000 кВА ўрнатиш;

• “Қизил-Равот” – “Ҳаққулобод-1” линиясида 35,5 км симни АС-120/19 мм² га алмаштириш;

• Косонсой туманида 500/220/110 кВ кучланишли “Наманган” подстанциясини қуриш (2026–2029 йй.);

• “Тепақўрғон” ОТҚни 220 кВ кучланишли подстанцияга айлантириш;

• “Обиҳаёт” 220 кВ кучланишли подстанциясини модернизация қилиш.

 

2026 йилда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режа асосида амалга оширилади.

 

Равшан Ибрагимов, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори                                                                                                                                                                     

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ“Наманган МЭТ”филиали Ахборот хизмати