
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги “Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 844-сон қарорига мувофиқ 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоғи хўжалиги объектлари 2025 йилнинг 1 июнь кунидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали тасарруфидаги 35 кВ кучланишли 78 дона ва 110 кВ кучланишли 64 дона жами 142 дона подстанция ҳамда 35 кВ кучланишли 636,17 км ва 110 кВ кучланишли 976,3 км жами 1612,5 км электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда ушбу электр қурилмаларга хизмат кўрсатувчи жами 292 нафар муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар “Андижон МЭТ” филиалига қабул қилинган.
Истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида қўшимча 20 нафар 35-110 кВ кучланишли подстанцияларга хизмат кўрсатувчи электромонтёрлар ишга қабул қилинди.
Ишчи-ходимлар аварияларни зудлик билан бартараф қилиш, иш жойларига тезкорлик билан етиб боришлари учун янги 1 дона, 5 кишилик енгил юк машинаси ва 4 дона “Дамас-ван” автотранспортлари харид қилиниб, фойдаланишга топширилди.
«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида жами узунлиги 2 276,6 км бўлган 1 та 500 кВ, 14 та 220 кВ, 122 та 110 кВ ва 65 та 35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари мавжуд. Шундан: 500 кВ — 54,8 км; 220 кВ — 589,833 км; 110 кВ — 995,8 км; 35 кВ — 636,17 км. 1 та 500 кВ кучланишли «Лочин» ва 5 та 220 кВ кучланишли «Юлдуз», «Хакан», «Фозилмон», «Сарой» ва «Бобур» подстанциялар ҳамда 64 та 110 кВ кучланишли ва 78 та 35 кВ кучланишли 148 дона подстанциялар мавжуд.
Подстанцияларнинг жами тўла қуввати — 5422,3 МВА (мегавольт∙ампер). Шундан: 500 кВ кучланишли подстанцияларнинг қуввати 1602,0 МВА бўлса, 220 кВ кучланишли подстанциялар қуввати 1480,0 МВА ташкил этади. 110 кВ кучланишли подстанциялар қуввати эса 1838,2 МВА бўлиб, 35 кВ кучланишли подстанциялар ўтказувчанлик қуввати 502,1 МВАга эга.
2025/2026 йил куз-қиш мавсумида электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан ишончли таъминлаш мақсадида: 2 дона трансформатор (1 та 35 кВ 4 МВА, 1 та 110 кВ 16 МВА), 2 дона 110 кВ кучланишли ва 5 дона 35 кВ кучланишли ўчиргичлар ва 134,1 км узунликдаги 35-110-220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 107 дона трансформаторлар, 213 дона ўчиргич ҳамда 939,8 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда барчаси бажарилиб, мукаммал таъмирлаш ишлари “Ўзэнергоинспекция” мутахассислари томонидан кўриб хулосалари олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3284-сонли қарорига асосан Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» ва 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясиларида модернизация ишлари давом эттирилмоқда.
220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясида 2 дона 200 МВА автотрансформаторлар ўрнига 2 дона 250 МВА автотрансформаторлар ўрнатилиб, қўшимча 100 МВА қувват яратилди.
500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида модернизация лойиҳаси доирасида мавжуд АТ-1 бир фазали 167 МВА автотрансформаторлар ўрнига бир фазали 267 МВА автотрансформаторлари ўрнатилиб, қўшимча 300 МВА қувватга оширилди. Бу ишлар натижасида подстанциянинг умумий қуввати 1602 МВА етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорида 2021-2023 йилларда Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини баркарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220/110 кВ кучланишли электр тармоғи ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли 2х200 МВА қувватга эга янги подстанция қуриш белгиланган.
Шаҳрихон туманида бош пудратчи «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ томонидан 13,9 км 220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғи ва 220/110/10 кВ кучланишли «Сарой» подстанция қуриш ишлари олиб борилиб, 2023 йилнинг 14 ноябрь куни биринчи босқичда бир дона 125 МВА қувват автотрансформатор билан ишга туширилган эди. 2024 йил 20 сентябрь куни иккинчи автотрансформатор 125 МВА қувват ишга киритилиб, подстанциянинг жами қуввати 250 МВА етказилганди. 2025 йил подстанциясида 1 дона 125 МВА автотрансформатор ўрнига 1 дона 200 МВА автотрансформатор ўрнатилиб, қўшимча 75 МВА қувватга оширилди. Подстанциянинг умумий қуввати 325 МВА етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 599-сонли «Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 26 та подстанция ва 7 та (150 км) электр тармоқлари шартли «қизил» тоифага киритилиб, электр хўжалиги объектларини реконструкция ва модернизация қилиш режаси ишлаб чиқилди.
Ушбу қарорга асосан Андижон вилоятида «қизил» тоифага киритилган электр хўжалиги объектларини 2025 йилдан бошлаб 1-босқичида 110-35 кВ кучланишли 11 та подстанция ва 6 та (138 км) электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш режасига киритилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тендер савдолари ўтказилиб, «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ пудратчи ташкилот билан шартнома имзоланди.
2024/2025 йил куз-қиш мавсумида юклама билан ишлаган подстанцияларда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
· 35/10 кВ кучланишли «Булоқбоши» подстанцияда ўта юкламада ишлаб келган 4 МВА қувватли Т-2 ва 2,5 МВА қувватли Т-3 куч трансформаторлари 16 МВА қувватли трансформаторига алмаштирилди. Натижада подстанциянипнг қуввати 9.5 МВАга оширилди;
· Балиқчи туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Чинобод» подстанцияси таъминладиган 110 кВ кучланишли «Л-Чинобод» линияси ўта юкламада ишлаганлиги сабабли 9,3 км қисми АС-70 русумли сим ўрнига АС-120 русумли сим алмаштириш ишлари бажарилди;
· Андижон шаҳридаги 35/6 кВ кучланишли «Олийгоҳ» подстанциясида куз-қиш мавсумини ишончли ўтказиш учун 1 дона 6.3 МВА трансформаторини ўрнига жорий йилнинг 30 сентябрь куни 10 МВА трансформатори ўрнатилди. Натижада подстанциянинг қуввати 3.7 МВАга оширилди;
· Шаҳрихон туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Шаҳрихон» подстанцияда чиққан 16 МВА трансформатори 110/10 кВ кучланишли «Тўқувчи» подстанциясидаги Т-1 — 10 МВА трансформаторини ўрнига ўрнатилди, чиққан 10 МВА трансформатори Т-2 — 6.3 МВА трансформаторини ўрнига ўрнатилди. Натижада 9.7 МВА қувват оширилди.
Бундан ташқари, Осиё тараққиёти банки пул маблағларини жалб қилган ҳолда Андижон вилоятида 2023-2026 йилларда «Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш» лойиҳаси бўйича «ҲЭТ» АЖ Андижон ҳудудий филиали томонидан Андижон шаҳридаги «Пахтакор» МФЙда жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» (1962 йилда қурилган) подстанциясидаги мавжуд 1х31,5 МВА, 1х20 МВА қувватли куч трансформаторларни 2х63 МВА қуввтли куч трансформаторларига, Асака туманида «Бирдамлик» МФЙда жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» (1965 йилда қурилган) подстанциясидаги мавжуд 2х15 МВА куч трансформаторларни — 2х40 МВА қуввтли куч трансформаторга алмаштириб, модернизация дастурига мувофиқ янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясидан демонтаж бўлган 20 МВА куч трансформаторини 110/6 кВ кучланишли «3» подстанциясидаги Т-1 16 МВА куч трансформаторини ўрнига ўрнатилди. Натижада 4 МВА кувват оширилди.

2025 йил давомида ходимларни даволаниш учун “Тошкент тиббий санитария қисми”га 68 та йўлланма берилиб, ходимлар соғлиғини тиклаб қайтишди.
Ходимлар ўртасида мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил қилиниб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ходимларни бир қисмини ёз мавсумида маданий дам олиш учун “Эртош” дам олиш туризм саёҳати уюштирилди.
2025 йилда 19 нафар ходимлар “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлди.
“Андижон МЭТ” филиалида ўрнатилган қуёш панеллар тўғрисида маълумот:
«Андижон МЭТ» филиали тасарруфидаги 3 та объектларга қайта тикланувчи қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, жами қуввати 70 кВт.
1. Маъмурий бино — 30 кВт (Андижон шаҳри, «Андижон» МФЙ);
2. 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанцияси — 30 кВт (Асака тумани, «Янгиобод» МФЙ);
3. 220/35/10 кВ кучланишли «Бобур» подстанцияси — 10 кВт (Андижон шаҳри, «Обод» МФЙ).
4. 2025 йил 11 ойи давомида қуёш панеллари орқали 62,362 минг кВт∙соат электр энергияси ҳосил қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Андижон вилояти истеъмолчиларининг ишончли электр энергия таъминоти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2026 йилда бажариладиган ишлар тўғрисида маълумотнома
1. Модернизация ва янги қурилиш режалари:
· 220/110/10 кВ “Юлдуз” подстанциясида модернизация лойиҳаси доирасида барча қурилмалар ўрнатиб бўлинди, қолган релели ҳимоя шкафларини ишга тушириш, ёнғинга қарши ўт ўчириш тизимини ва ободонлаштириш ишларни I-чоракда якунланади. (2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сонли Жаҳон Банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори).
· 500/220/10 кВ “Лочин” подстанциясида модернизация лойиҳаси доирасида қолган электр қурилмалар ва қолган ишларни (ажратгичлар, ёнғинга қарши ўт ўчириш тизими ва ободонлаштириш ишларини) тўлиқ I-чоракда якунланади. (2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сонли Жаҳон Банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори).
· Шаҳрихон туманида инвестиция лойиҳаси доирасидаги қурилган янги 220/110/10 кВ Сарой подстанциясида қолган қурилиш монтаж ишларини якунлаб II-чоракда давлат комисиясига топширилиши таъминланади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 12-июль кунги ПҚ № 5180-сонли қарори).
· Андижон тумани С.Исмоилов массиви “Мингўрик” МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси қурилиши режалаштирилган. Саноат зонаси учун 7,5 км узунликдаги 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ҳамда 2х40 МВА қувватлик 110/35/10 кВ кучланишли янги подстанция қурилиш ишлари 2026 йилнинг декабрь ойига якунланиши таъминланади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-декабрь “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-454 сонли қарори).
· Қизил тоифага кирган 110/35 кВ кучланишли 11 та подстанциялар ҳамда 110/35 кВ ли 6 та (138 км) электр узатиш тармоқларида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари бўйича I-чоракда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиб, бир вақтда (паралел проектирование) қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 599-сон қарорга асосан 2026 йилнинг 1-ярим йилликда ишларни бажариш).
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Андижон вилояти истеъмолчиларининг ишончли электр энергия таъминоти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Бахтиёржон Обидов, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати