

⚡️ Электр энергияси истеъмол ҳажми сезиларли ошадиган куз-қиш мавсуми давомида энергетиклар хонадонларимизда чироқ ўчмаслиги учун туну кун хизматда.
✅ Бухоро, Андижон, Хоразм ва Қашқадарё магистрал электр тармоқлари филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари ана шундай фидойи ходимларни кундузги, тонгги ва тунги кўрикларда, узоқ масофали назорат тадбирларида ҳам ёлғиз қолдиришмайди.
Касаба уюшмаси ходимлари об-ҳаво ва меҳнат шароити нисбатан мураккаб бўлган кунларда электр узатиш тармоқлари, подстанция ва таъмирлаш устахоналари ҳамда диспетчерлик пиултларида ишлаётган ходимларда иссиқ таом ҳамда кофе улашдилар. Бир сўз билан айтганда, бу каби кичик эътибор ишчи-ходимларимизга куч-қувват ва кўтаринки кайфият бағишламоқда.
⇒ Меҳнатингиз учун раҳмат, азиз энергетиклар!
✍️ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati