
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сонли ««Магистрал тармоқлари подстанцияларини реконструкция ва модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан:
· 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида 2025 йил давомида жами 14 комплект 220 кВ кучланишли ва 27 комплект 110 кВ кучланишли ажратгичлар янгисига алмаштирилди;
· 220/110/10 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида 2025 йил давомида жами 13 комплект 220 кВ кучланишли ва 39 комплект 110 кВ кучланишли ажратгичлар, 2 дона ўз эҳтиёжи трансформаторлари, 6 дона ОПН-110 кВ ва 6 дона ОПН-10 кВ, 1 дона 220 кВ кучланишли ва 1 дона 110 кВ кучланишли трансформаторлари ҳамда 1 дона (4 та ячейкадан иборат) КРУН-10 кВ электр қурилмалари янгисига алмаштирилди;
· 220/110/10 кВ «Фарғона» подстанциясида 2025 йил давомида жами 3 комплект 220 кВ кучланишли ва 11 комплект 110 кВ кучланишли ажратгичлар ҳамда 2 дона ўз эҳтиёжи трансформаторлари янгисига алмаштирилди;
· 2025 йил мукаммал таъмирлаш режасига асосан 110 кВ кучланишли «2А» подстанциясидаги 2 та 35 кВ кучланишли МКП-35 русумли мойли ўчиргичлар (Л-Дўстлик, Л-Аввал) ва 500 кВ «Ўзбекистон» подстанциясида ТМ-630/10 русумли ТСН-3 ўз эҳтиёжи трансформатори мукаммал таъмирланди.
Бу билан 2025 йил мукаммал таъмирлаш режаси тўлиқ бажарилди.
Жорий таъмирлаш режасига асосан 16 дона куч трансформаторлари, 125 та ўчиргичлар жумладан: 7 дона 500 кВ кучланишли, 33 дона 220 кВ кучланишли 76 дона 110 кВ кучланишли, 9 дона 35 кВ кучланишли ўчиргичлар жорий таъмирланди. 2025 йил учун тасдиқланган режага асосан жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.
«Фарғона МЭТ» филиали тасарруфида умумий узунлиги 591.86 км бўлган 14 та 110–500 кВ электр узатиш ҳаво тармоқлари мавжуд. Шундан, 500 кВ – 308,592 км; 220 кВ – 220,92 км; 110 кВ – 62,34 км.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Фарғона вилояти Марғилон ва Қўқон шаҳарларида аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» 756-сонли қарори Марғилон ва Қўқон шаҳарларининг архетектура қиёфасини янгилаш, замонавий кўп квартирали уй-жой мажмуаларини барпо этиш орқали аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида «Янги Ўзбекистон» массивини қуриш кўрсатиб ўтилган. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудидан «Фарғона МЭТ» филиали тасарруфидаги 220 кВ «Л-П-Ф» электр узатиш ҳаво тармоғини (32–38-таянчлар оралиғи) кўчириш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳага асосан қурилиш ишлари «Магистралтармоққурилиш» корхонаси томонидан бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ–363-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Фарғона МЭТ» филиали тасарруфидаги 110 кВ «Л-7-Ф-1» ва «Л-7-Ф-2» электр узатиш ҳаво тармоқлари модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа асосида ишлар якунланмоқда.

Электр узатиш ҳаво тармоқларида жами 92,61 км қисми мукаммал таъмирланди. Шундан 74,01 км 500 кВ кучланишли Л-503 ҳаво тармоғининг 18,6 км қисми навбатдан ташқари мукаммал таъмирлаш жараёнида эски ва яроқсиз холга келиб қолган U-шаклидаги АН болтлар ва анкер плиталар алмаштирилди.
· 511,752 км электр узатиш ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди;
· 392 дона изоляторлар алмаштирилди, бундан мукаммал таъмир мобайнида 199 дона ва жорий таъмир мобайнида 193 дона алмаштирилди;
· Л-503 электр узатиш тармоғининг ўта чанг ҳудудида жойлашган (Шўрсув иқтисодий зонаси (цемент заводлар ҳудуди) 4 та таянч устунлари (56-57-58-59) изоляторлар ювиш ишлари бажарилди;
· 2025 йил давомида электр узатиш тармоқлари 4 марта муҳандис-техник ходимлар ва 6 марта электр монтёрлар томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилди;
· 79,38 км қисми дарахт, шох-шаббалардан тозаланди;
· 23 дона қушлар қўнишига қарши мослама (ППЗ) лар ўрнатилди.
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари томонидан рацианализаторлик таклифи ишлаб чиқилган бўлиб, 110 дона айланиб турувчи қушлар қўнишига қарши мосламалар (ППЗ) Филиал ходимлари томонидан ясалди.
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлар томонидан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси топшириғига асосан, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ филиаллари подстанциялари учун 400 дона қулф ясалиб, Акциядорлик жамияти филиаллари таркибидаги подстанцияларига тарқатилди. Ҳозирги кунда қулф ясаш ишлари давом этмоқда.
2025 йил технологик сарф режаси 225 661 000 кВт∙соат ёки 2,06 % бўлиб, амалда 216 895 913 кВт∙соат ёки 1,97% га бажарилди. 8 765 087 кВт∙соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжи учун 2025 йил режаси 3 395 648 кВт∙соат бўлиб, амалда 1 864 804 кВт∙соат электр энергияси истемол қилиндан 1 530 844 кВт∙соат электр энергия иқтисод қилишга эришилди.
Хўжалик эҳтиёжи учун 2025 йил режаси 628 264 кВт∙соат бўлиб, амалда 576 519 кВт∙соат электр энергияси истемол қилиндан 51 745 кВт∙соат электр энергия иқтисод қилишга эришилди.
(ОТМ) Тасарруфимиздаги подстанцияларда электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий техник тадбирлар ҳамда модернизация ишларини амалга ошириш ҳисобидан 2025 йил режаси 1 225 693 кВт∙соат бўлиб, амалда 1 530844 кВт∙соат электр энергияси тежамкорлигига эришилди ва бу 124 % ташкил этди.
2025 йилда автогараж ҳудудига 100 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди ва ишга туширилди.
2025 йилда маъмурий бино ва автогаражга ўрнатилган жами 140 кВт ли қуёш панеллари орқали 134 839 кВт∙соат электр энергия ишлаб чиқарилди.
«Фарғона МЭТ» филиали тасарруфида жами 43 дона автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан: енгил транспорт воситаси – 14 дона, автобус – 3 дона, юк бортли – 4 дона, автоцистерна – 3 дона, бригада учун юк кўтариш механизми – 4 дона, лаборатория – 3 дона, автокран – 2 дона, ТВ – 1 дона, автоматик юк кўтариш мосламаси – 2 дона, эксковатор – 1 дона, трактор – 3 дона, прицеп – 3 дона. Шулардан 10 донаси бензин, 10 донаси дизель, 10 донаси метан, 10 донаси пропан ёқилғиларида ҳаракатланади.
2025 йилда жами 21 дона транспорт воситаси таъмирланди, мавжуд транспорт воситаларига 16 дона аккумулятор, 28 дона автошина ўрнатилди, 634 литр двигатель мойлари қуйилди.
2025 йилда 1 дона BYD song plus dmi (GIBRID) енгил транспорт воситаси харид қилинди.
2025 йил давомида «Фарғона МЭТ» филиали ходимларини саёҳат ва экотуризмни ташкил этиш бўйича Фарғона вилояти, Фарғона тумани Аввал қишлоғи ва Наманган вилояти «Чодак» дам олиш масканларига 120 нафар ходимлар олиб борилиб маданий хордиқ чиқарилди.

Расмий байрам саналари муносабати билан нафақадаги 24 нафар ходимлар ҳолидан хабар олинди. Мустақиллик байрами муносабати билан 44 та ходимга мактаб ўқув-қуроллари харид қилиниб тарқатилди.
Филиалда спорт мусобақалари ўйинлари 2025 йил 4 октябрь куни спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси ва арқон тортиш турлари бўйича ўтказилди. Спорт мусобақасида жами 140 та ходим қатнашди, турли соврин ва совғалар билан тақдирланди.
«Энергетиклар куни» касб байрами муносабати билан 2025 йил 22 декабрь куни филиалда йил сарҳисоби байрам тадбири ташкил этилди. Байрамда самарали меҳнат қилган ходимларга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Фарғона МЭТ» филиалининг «Энергетика фахрийси» унвонлари, фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди. Байрам тадбирида 180 ишчи-ходим қатнашди.
2025 йил 30 декабрь куни филиал ходимларининг 220 нафар фарзандлари учун янги йил арча байрами ташкил этилди.

2025-2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аварияни захираси учун филиал омборхоналари ва подстанцияларида 35-110-220 кВ кучланишли — 4 та ўчиргич, 125 МВА ли 2 та автотрансформатор, трансформатор мойи — 21 тонна, 110-220 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи учун — 4 та таянч, изоляторлар — 120 та, АСО-300 ва АСО-500 русумли — 4 тонна сим, чақмоққа қарши тросс — 1,5 тонна, сим учун уловчи қурилмалар — 70 дона, дизел ёқилғиси — 800 литр, бензин ёқилғиси — 400 литр, электр қурилмалар ва материаллар сақланмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида филиал тасарруфидаги подстанцияларида 2025 йил давомида жами 1 660 (бир минг олти юз олтмиш) дона дарахт қаламчалари экилди. Жумладан: терак 1460 дона, узум 100 дона ва анор 100 қаламчалар экилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Фарғона вилояти истеъмолчиларининг ишончли электр энергия таъминоти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Шерзод Камилов, «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати