2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
2025 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамиятида трансформацияни амалга ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича бажарилган ишлар (11-сонли)
  • 03.02.2026
  • 49

Трансформацияни амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар

Маълумки, трансформация жараёнлари компаниянинг узоқ муддатли муваффақиятини ва рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Трансформация – бу фақат ўзгариш эмас, балки компаниянинг фаолияти ва ривожланиши учун стратегик зарурат ҳисобланади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ҳам трансформация жараёнларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,“Ўзбекистон МЭТ” АЖни институционал ривожлантириш, электр энергиясининг эркин бозорига тайёрлаш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларни ишлаб чиқиш, иқтисодий ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, тизимга рақамли технологияларни ва дастурий таъминотларни янада кенгроқ жорий қилиш, бошқарувда ва технологик жараёнларда инсон омилини қисқартириб, адолатли тизимларни яратиш, коррупцияни олдини олиш, операцион самарадорликни ошириш, электр энергетика тизимини ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шу каби бошқа муҳим ижтимоий, иқтисодий ва технологик вазифаларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

· Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги “Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 844-сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидаги мавжуд 35 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанция ва ҳаво тармоқлари объектлари мажмуи узатиш тизими ҳисобланганлиги сабабли, тўлиқ ҳажмда “Ўзбекистон МЭТ” АЖга баланс қийматида ўтказилди ва узатиш тармоғи сифатидаги салоҳияти ва активлари қиймати оширилди.

· Халқаро консалтинг компанияси иштирокида компаниямизнинг 2035 йилгача мўлжалланган молиявий модели ишлаб чиқилди ва уни мунтазам янгилаб бориш тизими йўлга қўйилди.

· Халқаро кредит рейтинг агентликларининг тавсияларига асосан мустақил (стандалоне) кредит рейтингини ошириш бўйича Fitch reytings va S&P халқаро кредит рейтинг компаниялари жалб этилди.

· Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш йўлга қўйилди. Ҳозирда E&Y консалтинг компанияси томонидан ESG диагностикаси  ўтказилди. Диагностика натижаларининг таҳлили ва аниқланган ЭСГ бўшлиқларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ва ташаббуслар рўйхати ишлаб чиқилди. Юқори ESG рейтингига эришиш мақсадида "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг барқарор амалиётларини қисқа, ўрта ва узоқ муддатда яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. Атмосферага чиқариладиган Ссопе 1 va Ссопе 2 иссиқхона газларининг миқдорий ўлчовлари баҳоланди. Шунингдек ESG барқарор ривожланиш ҳисоботини якунлаш жараёни кетмоқда.

· Халқаро консалтинг компаниялари иштирокида харид жараёнларининг коррупцияга қарши ҳимоя тизимини яратиш ва «форензик» аудит текширувларини ўтказиш мақсадида PWC халқаро консалтинг компанияси жалб этилди. Ҳозирда аудит якунланиш босқичида.

· Компаниянинг янги инвестиция сиёсати ишлаб чиқилди.

· Ходимларни ривожлантириш, мослаштириш ва самарадорлигини оширишни ўз ичига олган HR-стратегия ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

· Акциядорлик жамияти ходимларининг малака талаблари қайта кўриб чиқилди. Замонавий малака талабларига мувофиқ ходимларни танлаш ва улар учун мунтазам ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

· Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS)ни сифатли жорий этиш бўйича уч нафар халқаро сертификатга эга бўлган мутахассислар шакллантирилди. 2024 йил ва 2025 йилнинг 6 ойлиги учун халқаро аудиторлар тасдиқлаган йиллик IFRS ҳисоботлари тайёрланди ва нашр этилди.

 

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг бошқа “Институционал салоҳиятни ошириш” (IBL) лойиҳаси доирасида умумий миқдори – 430 минг АҚШ доллари қийматидаги грант маблағлари ҳисобига катта тўртликка кирувчи «PWC» халқаро консалтинг компанияси жалб этилган ҳолда қуйидаги 3 та лойиҳа амалга оширилди:

1) Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS)га мувофиқ янги молиявий ҳисобот сиёсати ишлаб чиқилди.

2) Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бюджетлаштириш тизими жорий этилди.

3) COSO (Committee of Sponsoring Organizations of the Treadway Commission) концепциясига асосланган рискларни бошқариш тизими жорий этилди. COSO концепцияси – бу ташкилотларда ички назорат ва рискларни бошқариш тизимларини ташкил қилиш ва баҳолаш учун кенг қабул қилинган стандартлар тўплами ҳисобланади.

 

Рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар

 

· ЭРП тизими: 2025 йил 30 апрелда ERP лойиҳаси бўйича халқаро Consortium TERRALINK билан шартнома имзоланди. 2025 йил декабрь ҳолатига бизнес-жараёнларни таҳлил қилиш, тизим архитектураси ва техник созлаш ишлари якунланди. Ускуна ва дастурий таъминот 100% етказиб берилди.

· SCADA/EMS/RTU лойиҳаси: Жаҳон банки талаблари асосида халқаро тендер жараёни ўтказилди. Тендер ҳужжатлари такомиллаштирилди, техник ва эксперт баҳолашлар якунланди ҳамда Жаҳон банки томонидан тасдиқланди. Ҳозирда иштирокчиларни хабардор қилиш босқичи амалга оширилмоқда.

· 3D рақамли моделлар: 2025 йил январь ойидан 500 кВли подстанциялар учун лойиҳалаш, реконструкция ва мониторингни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3D рақамли моделлар ишлаб чиқилди.

· Ақлли видео кузатув: 2025 йил май ойидан 35–110 кВли подстанциялар переметрларига 1065 дона ақлли видео кузатув қурилмалари ўрнатилди.

· Боди камера тизими: 2025 йил декабрь ойида 4 та оператив гуруҳ боди камера билан таъминланиб, хизмат фаолиятида шаффофлик ва хавфсизликни ошириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилди.

· Кадрлар малакасини ошириш: 2025 йил 11–16 октябрь кунлари Хитойнинг Шенжен шаҳрида энергетика сектори учун киберхавфсизлик, рақамлаштириш ва телекоммуникация бўйича халқаро ўқув семинарида иштирок этилди.

· IT-архитектура: Маълумотлар, тизимлар ва технологиялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгиловчи ягона IT-архитектура яратилди.

· Рақамлаштириш стратегияси: Жамиятнинг 2030 йилгача мўлжалланган рақамлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига киритилди.

· Интеграция ишлари: CAS дастури ва «Энергоназорат» платформаси интеграция қилинди, API ишлаб чиқилди ҳамда ўзаро маълумот алмашинуви ва ҳисоблаш метадологиялари жорий этилди.

 

Фаррух Юнусхўжаев, Стратегик ривожлантириш, трансформация ва рақамлаштиришбош бошқармаси бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati