

Истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Подстанциялар хизмати Норин-Уйчқўрғон бригадаси мутахассислари томонидан юқори кучланишли энергетика объектларда профилактика ва синов ишлари муваффақиятли якунланди:
⚙️ 110/35/10 кВ кучланишли «Ҳақулобод» подстанциясида Т-2 куч трансформатори ҳамда 35 кВли 2-шиналар тизимида профилактик кўрик ва синов ишлари бажарилди.
⚙️ 110 кВ кучланишли«Янгиқўрғон» подстанциясида (Янгиқўрғон туманида жойлашган) «Эскиер» ячейкасида мойли ўчиргичлар (ММО) ҳамда 110 кВли 1-шиналар тизими созлиги кўздан кечирилиб, тегишли синовдан ўтказилди.
⚡️ Мақсад: Куз-қиш мавсумида электр қурилмаларининг юкламаларга чидамлилигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot