

Ўзэнергоинспекция бошлиғи Д. Исақулов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида жорий йилда ишга тушуриладиган йирик энергетика объектларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
Хусусан, “ACWA Power” компанияси томонидан амалга оширилаётган Нуробод подстанцияси ва Нуробод-Халқа тармоғининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Мазкур объект 260 км 500 кВ ҳаво тармоғи 6 та участкага бўлинган тартибда ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, фундамент ва опоралар, трассировка бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Манба: https://t.me/Uzenergoinspeksiya/9593
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати