2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ — БАРҚАРОР ФАОЛИЯТ ГАРОВИ
  • 14.01.2026
  • 8

Республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида истеъмолчиларга барқарор энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда ресурсларни иқтисод қилиш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ўрганишлар давомида Жомбой туманида кўргазмали-амалий семинар ўтказилди.

Бош прокурори ўринбосари С.Самадов,  Жомбой тумани ҳокими, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқарув раиси маслаҳатчиси Х.Элмуродов ҳамда тегишли соҳа ва ташкилотлар вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида қуёш панеллари, энергия тежамкор ускуналар ва замонавий технологиялар намойиш этилиб, уларнинг афзалликлари ва кундалик ҳаётда қўллаш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot