
Бугун соат 03:58 да "Чимён" подстанциясидаги Т-2 трансформатори ҳимоя тизими ишлаши оқибатида ўчган эди.
Бунинг оқибатида Бўстонлиқ тумани истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Истеъмолчиларнинг бир қисмига бошқа манба орқали кучланиш бериш чоралари кўрилди.
Айни пайтда махсус бригада аъзолари носозликлар оқибатини бартараф этишмоқда.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Соат 08:45да "Чимён" подстанциясидаги Т-1 трансформаторидан 2-СШ-35 кВ кучланишли қурилмага кучланиш берилди ва носозлик сабаб тармоқдан ажратилган барча истеъмолчилар электр таъминоти тикланди. Айни пайтда Т-2 трансфрорматори таъмирга чиқарилган.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати