Янгиликлар
КИЧИК ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» ТАРҒИБОТИ, ЎҚУВ-СИНОВ МАЙДОНИ, КОРЕЯ ЭНЕРГЕТИКА АГЕНТЛИГИНИНГ БЕМИННАТ ТУҲФАСИ
  • 06.03.2021
  • 916

  Бугун, 2021 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергияларни ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4422-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон–Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станциясини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

 

  Тадбирда Энергетика вазирлигининг мутасадди ходимлари, мутахассислар, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари Ф.Қурбонов ва Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқаруви корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи Акмал Аббосов, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали директори А.Боймуҳаммедов, Корея энергетика агентлиги вакиллари жаноб Пак Сан У ва Жема хоним ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистонлик энергетиклар кореялик ҳамкорларга ушбу кичик қуёш электр станциясини қуриб, фойдаланишга топширганлиги учун миннатдорлик изҳор этиб, меҳмонларга эсдалик совғалари туҳфа этишди. Шу билан кичик қуёш электр станцияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига олинди.

 

  ЎРТА САРОЙ БЕКАТИ

  Маълумки, Президент қарорларига асосан мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бундай лойиҳалар ичида қайта тикланувчи энергия манбалари: қуёш фотоэлектрик ҳамда шамол генераторларидан иборат “яшил энергия” станцияларини қуриш ҳамда эксплуатация қилиш режалаштирилган. Айни пайтда ўнга яқин бундай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

  Батафсил маълумотлар:

  «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ»: ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ, ЭКОТИЗИМ БАРҚАРОРЛИГИ, ДАВР ТАЛАБИ  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/521

  ПЕРЕХОД НА «ЗЕЛЕНУЮ ЭКОНОМИКУ» ТРЕБУЕТ И УВЕЛИЧЕНИЯ ОБЪЕМА «ЗЕЛЕНОЙ» ЭНЕРГЕТИКИ http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/view/521

  ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР СОНИ КЎПАЯДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/530

 

  Демак, мазкур кичик қуёш электр станцияси, энг аввало, халқимиз орасида, истеъмолчиларимиз диққатига муқобил энергия манбаларидан нафақат хонадонларда, балки кичик ва ўрта бизнес ишлаб чиқариш жараёнида самарали фойдаланиш мумкинлигини тарғиб қилиш учун хизмат қилади. Шунинг учун мини фотоэлектрик станциянинг ўрнатилиш жойи танланганда йирик ва серқатнов трасса бўйида эканлигига (Тошкент–Андижон йўналишида, Ўрта Сарой бекатида) эътибор қаратилган эди.

   Тошкент вилоятида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланди http://minenergy.uz/uz/news/view/1069

   В Ташкенской области начато строительство малой солнечной электростанции http://minenergy.uz/ru/news/view/1069

 

  Йўловчилар, маҳаллий аҳоли вакиллари бу станцияга ҳар кўзи тушганда ОАВ саҳифаларидаги лавҳалар, шунингдек ижтимоий тармоқ нашрларидаги «яшил энергия» ҳақидаги ахборотга янада эътиборлироқ бўлишни бошлайдилар. Бу эса жамиятимизда муқобил энергия турларидан самарали фойдаланиб, мамлакатимизнинг табиий бойликларини иқтисод қилиш, шу билан бирга, экологияга зарарни камайтириш борасидаги тушунчалар тарғиботини кенгайтиради.

  Иккинчидан, ушбу кичик қуёш станцияси соҳа мутахассислари учун ўқув полигони вазифасини ўтайди. Йирик ва бир неча гектар ер майдонини эгаллаган фотоэлектрик станцияларда ишлаш учун ўқитилиб, амалиётга юбориладиган мутахассисларни тайёрлашда уларнинг назарий билимлари мазкур министанцияда синаб кўриш ва мустаҳкамлаш имконияти яратилади. Бу жойдан энергетика ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари ҳам самарали фойдаланишлари мумкин.

 

  Қолаверса, ушбу кичик қуёш станциясида ишлаб чиқилаётган электр энергияси электр тармоғи умумтизимига узатилиб, ушбу станция бир йил давомида тахминан 100 минг кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

  ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (6-маълумот)

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/647

Қуёш батареялари, яъни ёруғликни электрга айлантириш таъсирини ўрганиш дастлаб француз физиги Александр Эдмонд Бекерел томонидан 1842 йилда кашф этилди. Чарлз Фриттс исмли олим нурни электрга айлантириш учун кимёвий унсур — селендан фойдаланишни таклиф этди. Қуёш батареяларининг дастлабки прототипи италиялик олим Жакомо Луиджи Чамичян томонидан яратилган.  Орадан қарийб бир аср вақт ўтиб, аниқроғи 1948 йил 25 мартда Bell Laboratories томонидан электр токини ишлаб чиқаришга мўлжалланган биринчи қуёш батареялари яратилгани омма эътиборига эълон қилинди.
 

  ОҲАНГАРОН ШАҲРИ

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташаббуси ва тавсиясига кўра 2020 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги, хусусан Оҳангарон шаҳри ҳокимияти қўпқаватли уйлардаги кам таъминланган оилаларнинг 9 тасига қуёш энергиясидан фойдаланиб сув иситиш тизимига эга мосламаларни ўрнатиб беришган. Айни пайтда 9 та хонадон беминнат қуёш нуридан фойдаланиб, электр энергияси ва табиий газни бирмунча тежашга, энг асосийси, энергоресурслардан бепул фойдаланишга муваффақ бўлишди.

 

  Шунингдек, ташаббус Оҳангарон шаҳар ҳокимияти мутасаддилари томонидан давом эттирилиб, тажриба тариқасида Тошкент–Андижон йўналишидаги йўл бўйида жойлашган яна бир кўпқаватли уйнинг бир нечта хонадонлари янгича усулда ҳам иситилмоқда, ҳам иссиқ сувдан фойдаланмоқда.

 

  Гап шундаки, қўпқаватли уйнинг ёнига қуёш нуридан энергия олиб, сувни юқори ҳароратда қайнатиб, хонадонларга етказиб берувчи замонавий мослама ўрнатилган. Бир сўз билан айтганда, кундузи ва қуёшли кунларда кўпқаватли хонадонлар қуёш энергиясидан беминнат фойдаланишади, табиий газ ҳамда электр энергияси тежалади. Қолган пайтларда, яъни қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти камайганда табиий газдан фойдаланиш мумкин. Демак, мазкур “гибрид” тизим хонадонларда бир хил ҳарорат ҳукмрон бўлишини таъминлай олади.

 

  Хулоса шуки, мамлакатимизда мавжуд минглаб кўпқаватли уйларда мана шундай қуёш энергияси ва табиий газдан ёки қуёш энергияси ва электр энергиясидан фойдаланиб, ҳам уйнинг иситиш тизими, ҳам иссиқ сув тизимида энергоресурслардан самарали фойдаланиш мумкин.

 

Факт 24 | «Яшил энергия»ни ривожлантириш истиқболлари
#5mar #uzbekiston24

https://kun.uz/news/

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>