ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (6-маълумот)
  • 30.12.2020
  • 723

   Қуёш батареялари, яъни ёруғликни электрга айлантириш таъсирини ўрганиш дастлаб француз физиги Александр Эдмонд Бекерел томонидан 1842 йилда кашф этилди. Чарлз Фриттс исмли олим нурни электрга айлантириш учун кимёвий унсур — селендан фойдаланишни таклиф этди. Қуёш батареяларининг дастлабки прототипи италиялик олим Жакомо Луиджи Чамичян томонидан яратилган.

   Орадан қарийб бир аср вақт ўтиб, аниқроғи 1948 йил 25 мартда Bell Laboratories томонидан электр токини ишлаб чиқаришга мўлжалланган биринчи қуёш батареялари яратилгани омма эътиборига эълон қилинди.

   10 йилдан сўнг, яъни 1958 йил 17 мартда АҚШда қуёш панелларидан фойдаланадиган сунъий йўлдош — «Авангард-1» космик кемаси фазога учирилди. 1958 йил 15 майда Совет Иттифоқи ҳам қуёш батареяларидан фойдаланадиган «Спутник-3» номли сунъий йўлдош учирилганини маълум қилди.

   Батафсил:  Ўзб  ‖ O‘zb  ‖    

   ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ 1- маълумот, 2- маълумот,  3- маълумот, 4-маълумот ва 5-маълумотлар

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>