ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (5-маълумот)
  • 28.12.2020
  • 833

   1745 йилда голландиялик олим, Лейден шаҳри тадқиқотчиси Питер ван Мушенбрук биринчи электр конденсатор — «Лейден каванози» ёки «Лейден идиши»ни яратди.

   Мушенбрук лабораториясида ихтиро қилинган «Лейден идиши» қуйидагича ишлаган: айланадиган шиша шарнинг электростатик генератори томонидан яратилган статик электр токи осма занжир орқали ёрдамчи Андреас Кюнэус ушлаб турган идишдаги сувга йўналтирилган, сувда катта заряд тўпланган ва қарши заряд идиши устидаги симни ушлаган Кюнэусга кучли «зарба» берган.

   Тўғри, 1745 йилда Мушенбрук ихтиросига параллел равишда «тиббий идиш» деб номланган қурилма немис олими Эвалд Юрген фон Клеист томонидан ҳам ихтиро қилинган.

   Буларнинг бари сизу биз ҳозирги турмушимизни усиз тасаввур эта олмайдиган электр энергияси ихтиро қилинишига элтувчи сўқмоқлар бўлган, холос.

   1- маълумот, 2- маълумот,  3- маълумот, ва 4-маълумотлар

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>