

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб, генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор узатиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
⚡️ Бундан ташқари, тасдиқларган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда режа-график иш жараёнига мувофиқ тарзда, магистраль электр тармоқларини ривожлантириш мақсадида, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги энергетика объектларида модернизация-реконструкция ишлари давом эттирилмоқда.
Мисол учун, "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида янги қурилмаларни ўрнатиш, мавуд ускуна ва жиҳозларни янгилаш ишлари бажарилмоқда.
Маълумот ўрнида: Мазкур энергетика объектида мавжуд, қуввати 20 МВА трансформатор ўрнига 63 МВА қувватли трансформатор ўрнатилиб, подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати бирмунча оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Андижон магистраль электр тармоқлари” филиали