2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Сардор» подстанциясида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 20.11.2025
  • 403

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари мутахассислари иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

✅  Ўқув машғулоти давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан ишчи-ходимларга фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, хусусан зилзила содир бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, миллий таълим платформаси — fmiplatforma.uz орқали филиал ходимларининг малакасини мустақил ошириш имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

телеграм каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot