

“Ijro.gov.uz” тизимида 2025 йил январь-октябрь ойларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг назорат топшириқларининг ижроси якунлари ҳамда 2025 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида барча топшириқларни самарали ва тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчисининг 2025 йил 27 октябрдаги тегишли топшириғига асосан, “ijro.gov.uz” тизимида 2025 йил январь-октябрь ойларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг назорат топшириқларининг ижроси якунлари ҳамда 2025 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида барча топшириқларни самарали ва тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар тўғрисида иқтисодий ўқиш ўтказиш топшириғи белгиланган.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини “ijro.gov.uz” электрон тизимида самарали ташкил этиш, 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорида белгиланган талабларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-117-сон Фармонига асосан 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишлари, топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари “ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинди.
“Ijro.gov.uz” тизимида 2025 йилнинг январь-октябрь ҳолатига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ масъул бўлган жами Ўзбекистон Республикаси Президентининг 139 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 12 та, Вазирлар Маҳкамасининг 27 та топшириғи ижроси тўлиқ таъминланиб тизимда назоратдан ечилди.
Шу йилнинг ноябрь ойига муддати белгиланган қонунчилик хужжатларида Жамиятимиз масъул бўлган 13 та топшириқдан 12 та топшириқ ижроси таъминланди. 1 та даврий топшириқ маълумот учун қабул қилинди.
Декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жами 92 та топшириғи мавжуд бўлиб, шундан 49 та топшириқда (асосий ижрочи сифатида), Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 1 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 10 та топшириғида асосий ижрочи сифатида белгиланган топшириқлар мавжуд.
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан масъул ижрочилар томонидан “ijro.gov.uz” тизимига топшириқлар бўйича асословчи ҳужжатларни киритиб, назоратдан ечилишини таъминлашлари зарур.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖда бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқларига, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.
✍️ Дилфуза Саидова, Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати