2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Корхона ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча 20 МВт электр қувватига мос подстанция қуриш учун рухсат беришингизни сўрайди...»
  • 13.10.2025
  • 24

Мурожаат эгаси: Эшов Шерзод Усмоналиевич

Электрон почта: megasteeltradepro@mail.ru

Мурожаат мазмуни:

        

“Ўзбекистон миллий электр
тармоқлари” АЖ раҳбарига

 

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Mega Steel Trade Pro” қўшма корхонаси қўшимча инвестициялар киритган ҳолда металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режалаштирилган.

МЧЖ “Mega Steel Trade Pro” ҚК Сиздан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар cаноат ҳудудида жойлашган “Оҳангаронцемент” АЖ балансидаги 110/6 кВ кучланишли “Цементчи” подстанциясига келувчи юқори кучланишли “Адолат” подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Л-А-А-2» электр узатиш тармоқларидан алоҳида шахобча қуриш (отпайка йўли орқали), электр тармоғига уланиш ҳамда корхона фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча 20 МВт электр қувватига мос подстанция қуриш учун рухсат беришингизни сўраймиз.


Директор Ш.Эшов 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли МЧЖ “Mega Steel Trade Pro” ҚК директори Эшов Шерзод Усмоналиевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукнига юборган мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича: 

Мурожаатга биноан, “Mega Steel Trade Pro” МЧЖ ҚК инвестициялар киритган ҳолда метал маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни режалаштириб, “Тошкент МЭТ” филиалига қарашли 220/110/10 кВли «Адолат» подстанциясидан чиқувчи 110 кВли «Л-А-А-2» электр узатиш ҳаво тармоғидан алоҳида шахобча қуриш (отпайка йўли орқали), электр тармоғига уланиш ҳамда корхона фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча 20 МВт электр қувватга мос подстанция қуриш юзасидан сўраган мурожаати кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сон қарорининг III-бўлими талабларига мувофиқ Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган “Mega Steel Trade Pro” МЧЖ ҚКга тегишли объектни ишончлилиги бўйича электр таъминоти тоифаси – II тоифа, 20 МВт қувватни улаш юзасидан ихтисослашган лойиҳа ташкилоти томонидан уланиш бўйича тадқиқот ўтказилиши лозимлиги маълум қилинади.

Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларига асосан:

· тармоққа уланиш тадқиқоти ихтисослашган лойиҳа ташкилоти томонидан амалга оширилиши;

· тадқиқот сўралаётган уланишни тармоқнинг ишончлилигига таъсирини, тармоққа уланиш учун техник ечимлар таҳлили, тармоққа уланиш нуқтаси инфратузилмасининг техник характеристикалари, Фойдаланувчига қўйиладиган техник талаблар;

· Фойдаланувчига қўйиладиган эксплуатация талаблари, тармоққа уланиш инфратузилмасини қурилиши харажатларини баҳолаш ва бошқаларни ўз ичига олиши;

· тармоққа уланиш тадқиқотини амалга оширувчи тармоқ лойиҳа компанияси барча зарурий таҳлилларни (электр энергияси оқимлари, хавфсизлик, реактив қувватни бошқариш, қисқа туташув токлари, статик ва динамик турғунлик, электр энергияси сифати) ўтказиши;

· тармоққа уланиш тадқиқотида уланиш бўйича таклиф этилган вариантлар тасдиқланган Узатиш тизимини ривожлантириш режаси билан уйғунлаштирилиши;

· лойиҳа ташкилоти ишлаб чиқилган техник ечимларни Узатиш тизими оператори ва Тизим операторига келишиш учун киритиши;

· подстанциялар, электр узатиш тармоқлари ва (ёки) трансформаторларнинг юкланиш даражаси максимал қийматига етган бўлса, фойдаланувчи ўз ҳисобидан трансформатор ёки электр узатиш тармоқларини ўзгартириш таклифини бериши мумкинлиги белгилангани эслатиб ўтилади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati