Халқ радиоси — «TEMP-FM» радиоканалининг FM.88.4 тўлқинларида эфирга узатилган хабарда 2025 йил 16 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросими тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилди.
Интервью — «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари филиали» директори Анвар Расулов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирда иштирок этган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Тошкент давлат техника университети ректори, академик С.М.Турабджанов, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари М.У.Маҳмудович, Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети декани профессор О.З.Тоиров ва бошқалар энергетика объектида очилган ушбу ўқув маркази фаолиятини электр энергетика тармоғининг назарий ва амалий билимлари уйғунлашадиган маскани, дея эътироф этишди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати