2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанцияда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди
  • 17.10.2025
  • 17

⚙️ Бўка туманида жойлашган 35/10  кВ кучланишли «Бўка-1» подстанциясида мавжуд 4 000 кВА  қувватли Т-2 трансформатор ўрнига 10 000 кВА қувватли янги Т-2 трансформатор ўрнатиш ишлари якунланиб, тармоққа уланиб кучланиш берилди. 

⚡️ Навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда. 

Бундан ташқари, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot