Бугун, 2025 йил 16 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросими тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбирда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ишчи-ходимларидан ташқари Энергетика вазирлиги ва соҳа ташкилотлари вакилари иштирок этмоқда. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этишмоқда. ⚡️ Шу билан бирга, малака ошириш ҳамда илмий-амалий машғулотлар марказининг очилиш маросимига энергетика фахрийлари, маҳаллий ҳокимият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган. Тадбир ҳақида батафcил маълумотлар тақдим этамиз. Акциядорлик жамиятининг олий ўқув муассасалари билан ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Тармоқ илмий-техник кенгаши» рукнида тақдим этилган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати