Ҳурматли Равшанбек Арифович, қутлуғ 70 ёшингиз муборак бўлсин !
Сиз энергетика тизимида кўп йиллардан бери салмоқли меҳнат қилиб келмоқдасиз.
1995 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлигининг “Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари” АЖ капитал қурилиш бўйича директор ўринбосари лавозимдан меҳнат фаолиятингизни бошлаб, энергетика тизимидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари, “Электрқишлоққурилиш” трести бош муҳандиси ўринбосари, “Марказий МЭТ” капитал қурилиш бўлими бошлиғи ҳамда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ капитал қурилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатдингиз.
Ҳозирги кунда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ капитал қурилиш, лойиҳа ва сметаларни экпертиза қилиш бошқармасида етакчи мутахассис лавозимида ёш кадрларга устоз сифатида меҳнат фаолиятингизни давом эттирмоқдасиз.
Қаерда меҳнат қилишингиздан қатъий назар, барча ишлаган жойингизда катта масъулиятликни, жонкуярликни, ходимларга нисбатан яхши муомалада бўлишни намойиш этдингиз ва муносиб ҳурмат-эътиборга сазовор бўлдингиз.
Сиз қаерда, қандай лавозимда ишласангиз ҳам, меҳнатингиз самарасини бир мақсадга — энергетика тизимини ривожланишига йўналтирмоқдасиз.
Таваллуд топган кунингиз билан яна бир бор Сизни самимий табриклаб, Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга бахт-саодат, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.
Авайлаб, ўқитиб муносиб инсонлар қилиб вояга етказган ажойиб фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўриб, бахтли оилангиз устуни бўлиб юриш Сизга насиб этаверсин.
Жамоа номидан,
Д. Исақулов, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раиси