“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Юқоридаги Қарорга асосан, янги ташкил этилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Бугунги кунда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 90 та подстанция ва 12 250км дан ортиқ 220-500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш линиялари мавжуд. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
Бунинг натижасида маҳсулотнинг хомашёдан харидоргача бўлган барча жараёнларини доимий назорат ва таҳлил қилиш имконияти яратилди.
2024 йил якунлари бўйича 2024 йилдаги давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши кураш рейтинги эълон қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича 103 та давлат ташкилотининг (жумладан, 14 таси илк маротаба, 89 таси эса такроран) 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳолашдан ўтказилди.
Унга кўра, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ фаолияти самарадорлигига 71 (қониқарли) балл берилди. 2023 йилга нисбатан бу йил рейтинг натижалари 11 баллга яхшиланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati