Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказилиб, кўрик тадбирида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги энергетика объектларида мавсумий кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилиб, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талабларига биноан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларда амалга ошираётган мавсумий ободончилик ишлари акс этган.
Шу билан бирга, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг таянч устунларига линияларнинг техник-муҳандислик (диспетчерлик қайднома) номлари қайта ёзилиб, металл конструкцияли таянч устунларига коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Подстанцияларда ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳар бир хонага жавобгар шахс тайинлаш; Бино ва иншоотлар, подстанцияни ўраб турувчи деворлар ҳолати тартибга келтирилиб, оқлаш ва бўяш; Подстанция ҳудудидаги барча йўлаклар ва кабель каналларини тозалаб, синиқ плиталарни алмаштириш ҳамда бардюрларни оқлаш; Подстанциялардаги ОТҚ ва ЙТҚ электр қурилмаларнинг диспетчерлик номлари ёзувларини янгилаш; Маълим бир ҳудудга масъул шахслар номини махсус белги-нишон орқали илиб қўйиш; Мойланган шағал тошларни алмаштириш, хавфсизлик белгилари, электр қурилмаларининг диспетчерлик номлари ва фаза рангларини (S.Y.Q.) янгилаш, коррозияга учраган портал металл конструкцияларига бўёқ тортиш каби ишлар бажарилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти магистрал электр тармоқлари ва 220–500 кВ кучланишли подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка) ҳамда давлатлараро транзитни амалга оширади. Шунингдек, Акциядорлик жамияти йиллик иш режаси ва инвестицион лойиҳалар асосида магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишларини бажаради.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati