Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йилнинг 3 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалининг 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида 208 нафар туман (шаҳар) прокурорларидан иборат семинар иштирокчилари энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги борасидаги билим-кўникмаларини мустаҳкамладилар.
⚡️ Энергетика тизими ташкилотлари томонидан тайёрланган тақдимотлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотиб, прокуратура органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ҳар бир масалага алоҳида тўхталиб, жонли мисоллар орқали жавоб берилди.
✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати