2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг «Яшил» ҳамкорлиги
  • 24.03.2025
  • 16

2024 йил 13 ноябрь куни Боку шаҳрида имзоланган Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида «яшил» энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида уч мамлакат ҳамкорлик қилишга келишиб олган, 2024 йил май ойида эса энергия тизимларини интеграция қилиш ва Европа Иттифоқига «яшил» энергия етказиб бериш учун Каспий денгизи тубига юқори кучланишли кабель ётқизиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга киришган эди.

⚡️ Ушбу лойиҳа мамлакатлар ўртасида экологик тоза энергия алмашинуви учун янги имкониятларни очади!

Манба:  https://t.me/clearenergy/2725 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati