2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Самарқанднинг экологик мастер-режаси
  • 18.03.2025
  • 15

Самарқандда экологик мастер-режа қабул қилинди. Ушбу стратегик ҳужжат шаҳар экологик бошқарувини яхшилаш, қулай шаҳар муҳитини яратиш ва минтақанинг иқлим ўзгаришига мослашувчанлигини оширишга қаратилган.

Режани ишлаб чиқишда аҳолининг фаол иштироки муҳим босқич бўлди: Самарқандликларнинг 60% атроф-муҳит ҳолатидан хавотирда.

Мастер-режа қуйидагиларни ўз ичига олади:

⇒ Янги ҳиёбонлар ва жамоат боғлари яратиш, қурғоқчиликка чидамли дарахтларни экиш

⇒ Жамоат транспортини модернизация қилиш, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва саноат объектларини янгилаш

⇒ Янги экологик полигон қуриш ва чиқиндиларни алоҳида йиғиш тизимини татбиқ этиш

⇒ Сувни тозалаш тизимларини яхшилаш ва қайта ишлаш технологияларини жорий этиш

Манба:  https://t.me/clearenergy/2722

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati