Хитой 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришиш стратегияси доирасида 2027 йилгача углерод изини бошқариш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.
Хитойнинг Экология ва атроф-муҳит вазирлиги углерод чиқиндиларини ўлчаш бўйича стандартларни белгиловчи тизимни ишлаб чиқди. Ҳозирги вақтда рўйхатда 100 га яқин маҳсулот мавжуд бўлиб, келажакда у кенгайтирилиши мумкин.
Дастлаб ушбу стандартлар кўмир ва табиий газ каби юқори углерод чиқиндиларига эга маҳсулотларга, шунингдек пўлат ва электромобиллар каби экспорт маҳсулотларига қўлланилади.
Компаниялар ўз чиқиндиларини кузатиб бориш ва ҳисобот бериш мажбуриятига эга бўлади, ҳукумат эса чиқиндиларни камайтириш учун рағбатлантирувчи чора-тадбирлар ва қоидабузарларга нисбатан санкциялар жорий қилади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2713
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati