2025 йилнинг 1 ноябрига қадар давлат пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва импортчилари учун чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича янги талабларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Янги тизим 2026 йилдан бошлаб амал қила бошлайди. Унга кўра, пластик чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича масъулият ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар зиммасига юкланади ёки ушбу йўналишга ихтисослашган қайта ишлаш корхоналарига топширилади. Шунингдек, ушбу субъектларга босқичма-босқич кенгайтирилган мажбуриятлар юкланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, йирик савдо марказларида пластик идишлар учун қабул автоматлари ўрнатилади.
Ушбу чора-тадбирлар қайта ишланадиган чиқиндилар ҳажмини ошириш, полигонлардаги чиқиндиларни камайтириш ҳамда иссиқхона газлари чиқиндиларини пасайтиришга ёрдам беради.
Манба: https://t.me/clearenergy/2711
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati