2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
«Яшил белги» экологик маркалаш тизими ишга туширилади
  • 06.03.2025
  • 20

Ўзбекистонда маҳсулотлар ва хизматларга мўлжалланган ягона ихтиёрий экологик маркалаш тизими – «Яшил белги» жорий этилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 январдаги «Маҳсулотлар ва хизматлар учун ихтиёрий экологик маркалаш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Тизимнинг мақсадлари:

Экологик жиҳатдан афзал маҳсулотларни таъминлаш
♦ Барча жараёнларнинг шаффофлиги ва аниқ бўлиши
♦ Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини қўллаб-қувватлаш

Ишлаб чиқарувчилар нимани  билиши лозим?

♦ Маркалаш маҳсулотларнинг бутун ҳаётий циклини қамраб олади
♦ Мувофиқликни баҳолашни ваколатли юридик шахслар амалга оширади
♦ Экологик маркировка белгисини тегишли сертификатсиз ишлатиш тақиқланади

Ушбу ташаббус Ўзбекистонда атроф-муҳитини ҳимоя қилиш ва яшаш сифатини яхшилашга қаратилган.

Манба:  https://t.me/clearenergy/2708 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati