2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 25.03.2025
  • 49

Конференцияда 24 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ва Касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этишди.

Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти  «қониқарли» деб баҳоланди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппарати бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Дустияров Эркин Мусурмонович  ҳамда  Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бош мутахассиси Турсунов Умид Закиржоновични  номзодлари таклиф этилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Дустияров Эркин Мусурмонович  — 20 та овоз берилди, Турсунов Умид Закиржоновичга— 4 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 20 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси этиб Дустияров Эркин Мусурмонович  сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 15 нафар делегат ҳам сайланди.

Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Марказий бошқарув аппаратининг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги устувор вазифалари ва йўналишлари белгилаб олинди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati