2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги: Электр энергиясини бир соатга ўчиринг — табиат ҳақида қайғуринг
  • 24.03.2025
  • 54

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчириш тавсия этилади. Мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

Қадрли юртдошлар! Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз.

Манба:  https://gov.uz/oz/eco/news/view/41608 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати