“ Энергомахсусавто ” филиалида 2025 йилнинг 20 февраль куни бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 16 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ва касаба уюшма қўмитаси раиси оринбосари Н.Абдуллаев иштирок этдилар.
Конференцияни Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва «Энергомахсусавто» филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида «Энергомахсусавто» филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли» деб баҳоланди.
«Энергомахсусавто» филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан хисобчи Толешова Айсулу Садуахасовна ҳамда мухандис ХХ Қаюмов Дилшод Хусанович номзодлари таклиф этилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Толешова Айсулу Садуахасовнага — 14 та овоз берилди, Қаюмов Дилшод Хусановичга — 2 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 14 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб хисобчи Толешова Айсулу Садуахасовна сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 1 нафар делегат ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
«Энергомахсусавто» филиали
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати