2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Дадажон ИСАҚУЛОВ: Барчангизни Наврўз — умумхалқ байрами билан қутлайман! Байрамни ёруғ юз, кўтаринки кайфият билан кутиб олайлик!
  • 20.03.2025
  • 76

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар!

Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!

 

Қадрли дўстлар!

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувонади.

Азиз ҳамкасблар!

Жамиятимизнинг аҳил жамоаси баҳор айёми — Наврўзи оламни ёруғ юз, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда.

⚡️Акциядорлик жамиятимиз 2025 йилги режаларни шараф билан бажариш учун тун-у кун меҳнатда.

Яна бир бор барчангизни Наврўз — умумхалқ байрами билан қутлайман. Баҳор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

  

Ҳурмат билан,

Дадажон Исақулов

Веб-саҳифа ♦ Facebook ♦ Instagram

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати