2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутати Д.А.Исақулов «Жана-Жап» овул фуқаролар йиғини фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди
  • 20.03.2025
  • 96

39-сонли «Кулоб» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Дадажон Айнақулович Исақулов Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактаби биносида «Жана-Жап» овул фуқаролар йиғини фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Дадажон Исақулов томонидан ўтказилган сайёр қабулда «Жана-Жап» ОФЙ раиси Юлдаш Халмуратов, «Жана-Жап» ОФЙ Хотин-қизлари фаоли Шарафат Шинбергенова, шунингдек, Қорақалпоғистон "Агро-Пилла" ташкилоти раҳбари ва Хўжайли тумани депутати Раҳатой Уразимбетова, Хўжайли тумани "Нуроний" жамғармаси раиси, Хўжайли тумани депутати Абдуҳаликов Таваккал, Экология партия Хўжайли тумани раиси Гулнора Сариева, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов ва 7 нафар овул оқсоқоллари ҳамда мурожаат билан келган бир нечта фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабулда овул аёлларига янги иш ўринни яратиш — Хўжайли тумани "Агро-пилла" ташкилоти томонидан қурилиши битказилмаган объектни таъмирлаб, ипак қурти боқиш каби мавсумий иш учун овул аёлларига меҳнат шароити яратиш; Буюк Ипак йўли А-380-сонли магистрал йўлнинг темирйўл кесишмасидаги йўл ўтказиш иншоотини таъмирлаш; ичимлик суви таъминотини яхшилаш; электр таъминоти барқарорлиги учун янги трансформаторлар ўрнатиш, мавжуд яроқсиз ва қўлбола усулда қурилган симёғочларни замонавий темир-бетон симёғочларга алмаштириш; шу билан бирга, ҳудудда ишсизлик масаласи, меҳнат тажрибаси бўлмаган фуқароларга касб-ҳунар ўргатиш, томорқаларни сув билан таъминлаш ва томорқа хўжалигини ривожлантириш; аҳоли вакиллари узоғини яқин қилиш мақсадида сув ҳавзаси устидан пиёдалар ўтишига мўлжалланган кўприк қуриш ва бошқа ўнлаб ижтимоий-маиший масалалар муҳокама этилди.

Депутат Дадажон Исақулов Хўжайли тумани Агро-пилла ташкилоти томонидан қурилиши бошланган, аммо турли сабабларга кўра қурилиши битказилмай қолган объектни бориб кўрди, сайёр қабулда мазкур масалани кўтарган «Жана-Жап» ОФЙ раиси Юлдаш Халмуратов ва «Жана-Жап» ОФЙ Хотин-қизлари фаоли Шарафат Шинбергенова ҳамда бир нечта фаол фуқаролар иштирокида мазкур объектни янги иш ўринлари яратиш учун қандай ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш кераклигини муҳокама этди. Мазкур масалани ўрганиш мақсадида Хўжайли тумани ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотларга Депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

Навбатдаги ташриф «Жан-Қўнғирад» маҳаллла фуқаролар йиғини турғуни Қўйлибаева Гулистон, Аметова Давлат ва бошқа кўча фаоллари номидан келиб тушган мурожаат юзасидан Тасли-жап канали устидан вақтинча фойдаланиш учун кўприк қуриш мўлжалланган манзил бориб ўрганилди.

❗️ Депутат Исақулов Тасли-жап каналини шахсан кўздан кечириб, бу масала хавфсизлик чоралари юзасидан тегишли ташкилотлардан рухсат олиб амалга оширилиши мумкинлигини билдирди. Ўзбекистон Экология партияси Хўжайли тумани ташкилоти раиси Гулнора Сариеванинг мазкур мурожаат юзасидан билдирган масалани видео-изоҳ орқали мурожаат этган фуқароларга тушунтириш бериб ўтди.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Ф—18-сонли фармойиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай ва Хўжайли  туманларида бўлиб, сайёр қабул ўтказгани ва «Камбағалликдан фаровонлик сари» шиори остида амалга оширилаётган манзилли ишлар — аҳоли томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада фаоллаштириш орқали 2025 йил Наврўз умумхалқ байрамини ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида жойларда "долзарб бир ойлик" сафарбарлик дастури доирасида бир нечта фуқаролар яшаш манзилида ўрганишлар ўтказган эди.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati