2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Янгиер шаҳрида Энергетика вазирлигининг сайёр қабули ўтказилди
  • 20.03.2025
  • 77

Кеча, 18 март куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги «Наврўзобод» ва «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинларида Энергетика вазирлигининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари вакиллари қатнашди.

Қабул жараёнида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан юзага келадиган масалалар танқидий ўрганилди.

Шунингдек, энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги ҳамда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш юзасидан муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳудудлар бўйлаб сайёр қабуллар давом этмоқда.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/15455 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati