Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ–199-сон «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига мувофиқ мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил белбоғ» тадбири давом эттирилиб, Бўка тумани ҳудудидаги магистрал транспорт йўлига туташ майдонга навбатдаги босқич — 4 минг дона терак кўчатини экиш амалга оширилмоқда.
"Яшил макон" дастурига асосан экилган манзарали ва мевали дарахтларни ҳозирги кунда парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, Акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги магистраль электр тармоқлари филиал ходимлари томонидан энергетика объектларининг бўш ётган ерларга ҳам энг камида 300 донадан терак кўчатлари экиш режалаштирилган.
⇒ Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҳудудининг 5 гектар жойга 2,5 минг туп бодом дарахти кўчати ўтқазилади.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati