"Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 19 март куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияга сайланган 26 нафар делегатдан 23 нафар делегат, таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлар, Филиал директори Ахмедов Ўткир Эргашович, Филиал бош мухандиси Куватов Олмасбек Умирзакович , шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жаҳонгировна, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Абдуллаев Неъматжон Озодовичлар иштирок этдилар.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотлари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти “қониқарли” деб бахоланди.
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Филиал Кимёлаборатория гуруҳи етакчи мухандиси Юлдашева Севара Абдурахмановна, Филиал Ўта кучланишдан ҳимоялаш ва изоляция гуруҳи етакчи мухандиси Бегманов Нурмухаммад Махсудович номзодлари таклиф этилди.
Ёпиқ овоз бериш натижасига кўра Юлдашева Севара Абдурахмановнага 23 та овоздан 14 та овоз берилди, Бегманов Нурмухаммад Махсудовичга 23 та овоздан 8 та овоз берилди. Ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра 14 та овоз билан Касаба уюшма ташкилоти раиси этиб Филиал Кимёлаборатория гуруҳи етакчи мухандиси Юлдашева Севара Абдурахмановна қайта сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди.
"Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati