“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳ Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган, узунлиги 585,76 километрдан иборат магистрал электр тармоқларини техник-муҳандислик назорат кўрикдан ўтказиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Хусусан, Филиал маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган ва Акциядорлик жамияти масъул бошқармаси тасдиқлаган кўрик-жадвалга асосан ҳаво тармоғининг 539,362 км қисми, яни
♦ 500 кВ кучланишли электр тармоқлари – 262,192 км;
♦ 220 кВ кучланишли электр тармоқлари – 214,13 км;
♦ 110 кВ кучланишли электр тармоқлари – 63,04 км
назорат кўригидан отказилмоқда.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
⚡️ 500 кВ кучланишли Л–525 электр узатиш тармоғининг 46,4 км қисми Қиргизистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб, мазкур линия 2025 йил 19–20 март кунлари назорат кўрикдан ўтказиш режалаштирилган ва бугун тонгдан ушбу амалиётни амалга ошириш ишлари бошланди.
Шу билан бир қаторда электр узатиш ҳаво тармоқларини техник-муҳандислик кўрикдан ўтказиш даврида қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтган Л–503 ҳаво электр тармоғини тепловизор назоратидан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда. Назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чорали амалга оширилмоқда.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati