"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалида 2025 йилнинг 18 март куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияга сайланган 30 нафар делегатдан 22 нафар делегат, таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлар, Филиал директори в.б. Менглиев Сафар Аъзамович, Филиал Капитал қурилиш масалалари бўйича директор ўринбосари Намазов Тўра Соатович, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жаҳонгировна, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Абдуллаев Неъматжон Озодовичлар иштирок этдилар.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотлари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти “қониқарли” деб бахоланди.
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан Филиал етакчи хисобчиси Орзиқулов Баҳром Тураевич, Филиал етакчи иқтисодчиси Саидов Хаидқул Сангинбоевич номзодлари таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижасига кўра Орзиқулов Баҳром Тўраевичга 22 та овоздан 12 та овоз берилди, Саидов Хаидқул Сангинбоевич га 22 та овоздан 9 та овоз берилди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра 12 та овоз билан Касаба уюшма ташкилоти раиси этиб Филиал етакчи ҳисобчиси Орзиқулов Баҳром Тўраевич қайта сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди.
Филиал касаба уюшма аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма ташкилотининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати