⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Бундан ташқари, Подстанциялар хизмати мутахассислари Наманган вилоятида мавжуд юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Сардор», «Оби-ҳаёт» ва «Қизилравот» подстанцияларида олиб борилаётган назорат кўриклари ҳамда назорат кўрикларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш жараёни акс этган.
Жумладам, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари 220 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидаги 250 мегаволтампер тўла қувватга эга АТ-3-автотрансформаторида жорий таъмирлаш — реакторни алмаштириш ишларини бажаришмоқда.
Шунингдек, таъмирлаш-созлаш жараёнида малакали мутахассислар ёш мутахассисларга устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ўзининг тажриба кўникмаларини ўргатиб боришмоқда.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati