❗️УМУМИЙ ТАЛАБЛАР:
1️⃣ Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлиши (диплом мутахассислиги бўйича: молия ва кредит, бухгалтерия ва ҳисоб);
2️⃣ Йирик давлат корхоналарида ва Иқтисодий соҳаларда ички аудит, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бир ёки бир нечта бўлимларда ёки ташқи аудитор лавозимларида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
3️⃣ Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича тушунчага эга бўлиши;
4️⃣ Таваккалчиликка асосланган ички аудит тамойилларига эга бўлиши;
5️⃣ Хизмат сафарларига тайёр бўлиши;
6️⃣ Комплаенс-таваккалчиликни бошқариш назариясини билиши;
7️⃣ “Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлиши,
➕Шу билан бирга, “ACCA”, “CFA”, “CPA” “CIA”, “CIPA”, “DipIFR”, “CRM” ёки FRM” сертификатига эга бўлган номзодларга Комиссия томонидан устунлик тақдим этилиши мумкин.
8️⃣ Компьютер техникаси ҳамда дастурларида (Давлат аудити ДМ, MS Office, Microsoft Excel, Microsoft Power Point ) мукаммал даражада ишлай олиши.
9️⃣ Ўзбек тилини мукаммал, рус ва бошқа чет тилларини ўрта даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади.
❗️ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
♦ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги Низомда белгилаб ўтилган мажбуриятларни бажариши ва шу билан бирга;
♦ ички аудит хизматининг кузатув кенгаши олдидаги ҳисобдорлиги ҳамда ижро этувчи органдан мустақиллигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиши;
♦ амалдаги халқаро стандартларга мувофиқ таваккалчиликка асосланган ички аудитга ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва кузатув кенгашига тақдим этиши;
♦ Акциядорлик жамияти фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, манфаатлар тўқнашувини минималлаштириш учун ички ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши;
♦ таваккалчиликни бошқариш ва комплаенс бўлимлари ҳамда бошқа таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
♦ акциядорлар билан биргаликда хос бизнес жараёнларни ва рискларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаши;
♦ самарали ички назоратни ташкил этиш бўйича раҳбариятга маслаҳат бериши.
⇒ Ички аудит миллий стандартларида ҳамда ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасида белгиланган тартибда ички аудит тадбири давомида тайёрланган ҳужжатлар, аудит усули натижалари, баённомалар, далолатномалар, маълумотномалар, кўрсатмалар, ҳисобот, таклиф ва тавсиялар, таҳлиллар, чора-тадбир режаларини тайёрлаши;
➕ Лавозим йўриқномасида белгиланган тартибда бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
⇒ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Кузатув кенгашига ҳисобдор Ички аудит хизмати бошлиғига ТАЛАБНОМА
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Кузатув кенгашига ҳисобдор Ички аудит хизмати аудиторларига ТАЛАБНОМА
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati