⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Бундан ташқари, Подстанциялар хизмати мутахассислари Жиззах вилоятида мавжуд юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах», «Сарибозор» ва «ДНС-2» подстанцияларида олиб борилаётган назорат кўриклари ҳамда назорат кўрикларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати