2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Тармоқ илмий-техник кенгаши
Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш: Ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда “Энергия – бу ҳаёт” деб номланган навбатдаги учрашув ўтказилди
  • 13.03.2025
  • 131

Ёдингизда бўлса, 2020 йил 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Йиғилишда бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалаётгани қайд этилган, мактаблар нафақат таълим маскани, балки маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарурлиги таъкидланган эди.

Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидланган, энг муҳими, бу жараёнларга педагогика йўналишидаги университет ва институтлар ҳам жалб қилиниб, педагог кадрлар тайёрлаш методикаси ҳам янгиланиши белгилаб берилганди.

Жумладан, касб-ҳунарга ўргатиш учун меҳнат таълими, яъни технология фанини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш учун турли соҳа вакиллари билан ижодий ва техник-муҳандислик ғояларни эътироф этишга бағишланган учрашувлар ўтказиш тавсия этилганди.

Дарҳақиқат, мактаблар билим билан бирга тарбия, маънавият маскани ҳамдир. Давлатимиз раҳбари бу ишларга ҳудудларда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчиларни кенг жалб қилиш, таълим-тарбия масалалар ҳаммадан, мактаб директоридан бошлаб Бош вазиргача бўлган барча бўғиндаги раҳбарлардан юксак масъулият ва юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилишни зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

Барчамизга маълум, иқтисодиётни ривожланишида ўрта бўғин кадрларининг ўрни алоҳида ҳисобга олинади ва ишлаб чиқариш, саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи касб ва мутахассисликларга бўлган эҳтиёж жуда юқори кўрсаткичларни ташкил этади. Анъанавий таълим шаклида ўқувчи/талаба олий ёки профессионал таълим муассасасида назарий билимларни кўпроқ эгаллаб, амалиёт қисмини жуда оз соатларда корхона ва ташкилотларда ўтайди. 

Таълим-тарбия масканларида энергетика соҳасига оид дастлабки тушунчаларни шакллантириш, истеъмол маданиятини юклалтириш, ўқувчи-талабаларга энергетика соҳасига оид ислоҳотлар ва бу мураккаб жараёнда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар, истиқболдаги режалар билан бўлишиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари турли ўқув муассасаларида “маҳорат дарслари” ўтиб келмоқда.

Акциядорлик жамияти расмий веб-сайтида “Tarmoq ilmiy-texnik kengashi” деб номланган махсус рукн ташкил этилган бўлиб, унда шу йўналишдаги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади.

Эътиборингизга шундай тадбирлардан тайёрланган маълумотномалар ва уларнинг электрон ҳаволасини тақдим этамиз:

26.09.2019 — ЭНEРГИЯ ТEЖАМКОРЛИГИ: ДОЛЗАРБ МАВЗУГА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БEФАРҚ ЭМАС!

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/87

29.01.2021 — 29 январь куни «ЭНEРГО-ИТ» филиали ходимлари иштирокида "Давлат тилида иш юритиш асослари" фани бўйича маҳорат дарси машғулотлари ўтказилди.

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/708

25.02.2021 — МАҲОРАТ ДАРСИ: саломлашишнинг 7 та муҳим одоби

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/764

26.02.2021 — МАҲОРАТ ДАРСИ: Ўзбекистон ва ўзбек халқининг тарихига оид 5 та қизиқарли лавҳа

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/768

11.09.2024 — Айни пайтда профессор-ўқитувчи ҳамда талабалар иштирокида «маҳорат дарси» бўлиб ўтмоқда

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5576

02.07.2024 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси, МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетик Д.А.Исақулов ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун "маҳорат дарси" ўтиб берди.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5394

11.09.2024 — Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов олий таълим муассасасида «маҳорат дарси» ўтиб берди

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5578

11.09.2024 — uza.uz — Дадажон Исақулов: “Ёшлар билим-тажриба орттиришда доим чанқоқ бўлиши лозим”

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5582

19.11.2024 — Олий ўқув муассасасида бугунги кун долзарб мавзулари юзасидан «маҳорат дарси» ўтиб берилди

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5811

16.10.2024 — Энергия самарадорлиги юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди (Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги)

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5696

http://uznada.uz/uz/news/2024/10/14/energiya-samaradorligi-yasidan-davra-suhbati-bolib-otdi

14.10.2024 — Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби (Рақамли технологиялар вазирлиги)

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5681

25.07.2024 — Тежамкорлик – энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий омили (Транспорт вазирлиги)

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5484

Яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда умумтаълим мактабида ўтказилган навбатдаги учрашув “Энергия – бу ҳаёт” деб номланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича вакиллари иштирокида ўтган мазкур тадбир Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашган 17-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ориф Тўхташев, Электр энергиясини технологик сарфларини ҳамда энергия оқимларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Салим Эшонқулов, Экология, ижтимоий ва ер муносабатлари масалалари бўлими бошлиғи, Акциядорлик жамияти Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Азизбек Ботиров ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан энергия тежамкорлиги, қуёш панелларининг афзалликлари, “Ақлли уй” ва “Ақлли шаҳар” лойиҳаларига оид ўқувчи ёшларнинг инновацион ишланмалари, шамол энергиясидан хўжалик (оила, муассаса) миқёсида фойдаланиш бўйича тайёрланган лойиҳалар макетлари ҳамда энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига оид турли бадиий чиқишлар намойиш этилди.

17-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган ўзбек ва рус тилидаги саҳна кўринишлари тадбир ишттирокчиларида катта таассурот қолдирли. Тадбирда яхши иштирок этган ўқувчилар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича вакиллари ўқувчи-мураббийдар ҳамда энергетика тизими ташкилоти вакилларга ўз миннатдорлигини билдиришди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati