⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Бундан ташқари, Подстанциялар хизмати мутахассислари мавжуд юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 110 ва 220 кВ кучланишли подстанцияларнинг очиқ тақсимлаш қурулмалари ҳамда электр узатиш тармоқларида олиб борилаётган назорат кўриклари ҳамда назорат кўрикларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.
⚡️ Мутахассислар металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш, шикастланган тармоқ элементлари алмаштириш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текшириш каби амалиётлар билан банд.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati