2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
  • 13.03.2025
  • 113

«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида 2025 йилнинг 11 март куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 25 нафар делегат, таклиф этилган бош муҳандис ҳамда хизмат бошлиқлар, шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жахонгировна ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўринбосари Абдуллаев Неъмат Озодовичлар иштирок этишди.

Конференция Нодира Жахонгировна раислигида олиб борилди ва «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали касаба уюшмасининг 2020 йил февралдан 2025 йил мартгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Конференция иш давомида «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли»деб топилди.

 

 

«Тошкент шаҳар  МЭТ» филиали бошланғич ташкилот кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раиси сайлаш бўйича делегатлар томонидан Диспетчерлик ва технологик бошқаруви воситалари гуруҳи 1-тоифали муҳандиси Ходжамкулиева Наржемал Хамракулиевна ва Диспетчерлик ва технологик бошқаруви воситалари гуруҳи техниги Муродова Дилноза Богибековналар номзодлари таклиф этилди.

Очиқ овоз бериш натижасига кўра Ходжамкулиева Наржемал Хамракулиевнага 25 та овоздан 24  та овоз берилди, Муродова Дилноза Богибековнага  25 та овоздан 1 овоз берилди.

 

 

Очиқ овоз бериш натижасида кўра 24 та овоз билан Касаба уюшма бошланғич ташкилотининг раиси этиб Диспетчерлик ва технологик бошқаруви воситалари гуруҳи 1-тоифали муҳандиси Ходжамкулиева Наржемал Хамракулиевна сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларинг янги таркиби сайланди.

Филиал касаба уюшма аъзоларига дублёрлар белгиланди. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов конференциясига 2 нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди.

 

«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati