«Магистралтармоққурилиш» филиалида 2025 йилнинг 6 март куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 23 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаевlar иштирок этишди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раислигида олиб борилди ва «Магистралтармоққурилиш» филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида «Магистралтармоққурилиш» филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли» деб баҳоланди.
«Магистралтармоққурилиш» филиали бошланғич ташкилоти кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Бошланғич ташкилот раисини сайлаш бўйича делегатлар томонидан филиал Бухгалтерия бўлими 2-тоифали бухгалтери Болқибоев Фарҳод Шаймаматович ва филиал АТС бўлими ҳайдовчиси Садиберов Баходир Мансурович номзодлари таклиф этилди.
Овоз бериш натижаларига кўра 19 та овоз билан Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Болқибоев Фарҳод Шаймаматович сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегат ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati