«Сирдарё МЭТ» филиалида 2025 йилнинг 12 март куни касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 20 нафар делегат, таклиф этилган бош муҳандис ҳамда хизмат бошлиқлар, шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хидирова Нодира Жахонгировна ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бош ҳисобчиси Нагманова Замира Анваровна иштирок этишди.
Конференция Нодира Жахонгировна раислигида олиб борилди ва «Сирдарё МЭТ» филиали касаба уюшмасининг 2020 йил февралдан 2025 йил мартгача бўлган 5 йиллик фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Конференция иш давомида «Сирдаре МЭТ» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти «қониқарли»деб топилди.
«Сирдарё МЭТ» филиали бошланғич ташкилот кун тартибидаги масалалари юзасидан касаба уюшма ташкилоти раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Қўмита раиси сайлаш бўйича делегатлар томонидан Иш юритиш ва топшириқларни назорат қилиш гуруҳи девонхона мудири Заирова Наргиза Хамрабаевна ва “Феруз” подстанцияси электр чилангари Базарбеков Умид Умарович номзодлари таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижасига кўра Заирова Наргиза Хамрабаевна 20 та овоздан 19 та овоз берилди, Базарбеков Умид Умаровичга 20 та овоздан 1 овоз берилди.
Очиқ овоз бериш натижасида кўра 19 та овоз билан Касаба уюшма бошланғич ташкилотининг раиси этиб Иш юритиш ва топшириқларни назорат қилиш гуруҳи девонхона мудири Заирова Наргиза Хамрабаевна сайланди ва кейинги 5 йил учун Касаба уюшма ташкилоти ва Тафтиш комиссияси аъзоларинг янги таркиби сайланди.
Филиал касаба уюшма аъзоларига дублёрлар белгиланди. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов конференциясига 2 нафар делегат сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди.
“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati