❗️ Ёдингизда бўлса, ҳужжат топширган номзодларнинг тўлиқ таркиби йиғилмагани (байрам тадбирлари туфайли аксарият номзодлар айтилган муддатга етиб кела олмагани ва бир иш ўрнига 3 нафардан кам номзод бўлгани) туфайли бошқа кунга қолдирилган эди.
2025 йил 13 март (пайшанба) куни соат 15:30да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:
▶️ Капитал қурилиш бошқармаси бош мутахассис лавозимига (Мукаммал қурилиш бўйича техник назорати бўйича мутахассиси);
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига Гендер тенглиги масалалари бўйича мутахассис;
▶️ Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи.
‼️ Суҳбатда иштирок этмоқчи бўлган номзодлардан резюме қабул қилиш жараёни (бўш иш ўринларига эълонлар анча олдин берилгани инобатга олиниб) бугун, 2025 йил 12 март куни соат 15:00 да тўхтатилади.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
⇒ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати