Самарқанд вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси Самарқанд вилояти бошлиғининг 2025 йил 17 январдаги Аҳоли ва ҳудудларни фавқулотдда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 01-03/18-сонли буйруғига асосан «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясида «Табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган тезкор хизмат вакиллари иштирок этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш машғулотларида ҳамкорлик қилишди. Тадбир иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Машғулотларда: Объектнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш қисми шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини ошириш, уларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда ҳолат содир бўлганда Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва қутқарув хизматларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатини уйғунлаштириш масалаларига оид билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.
Шунингдек, тадбир давомидада ўқув машқларига қўйилган вазифаларни бажариш учун қутқарув, авария-техник, санитария, ёнғини бартараф этиш, алоқа ва ахборот ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳларнинг бошқарув ҳамда шахсий таркиби тўлиқ жалб қилиш каби вазифалар мувофиқлашуви кўриб чиқилди.
Машғулотларда, шу билан бирга, подстанцияда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи-ходимлар ҳамда қўриқлаш бўлинма вакилларининг фавқулодда ҳолатда авария оқибатларнини бартараф этиш бўйича тайёргарлик даражаси ўрганилди.
Тадбир давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси ходимлари томонидан подстанция ишчи-ходимлар учун маҳорат дарси ўтказилди. Унда муҳим объектлар қўриқлаш бўлинма ходимларининг ҳарбий тайёргарлиги ва меҳнат самарадорлигини ошириш учун Акциядорлик жамияти томонидан қандай ишлар амалга оширилаётгани, яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, жумладан, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш — электр таъминоти барқарорлигининг кафолати эканлиги уқтирилди.
Табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда подстанция маъмурияти ва навбатчи масъул ходимлари томонидан тезкор тадбирларни амалга оширишдаги амалий ҳаракатларни такомиллаштириш, ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги, уларнинг ёнғин ўчириш имкониятини ошириш, қутқарувчиларни мураккаб вазиятларда ўз олдига қўйилган жанговар вазифаларни бажариш қобилиятини кучайтириш ҳамда махсус хизматлар билан ҳамкорликни амалда мустаҳкамлаш — ушбу машғулотлардан кўзланган асосий мақсад эди ва бу мақсадга маълум маънода эришилди.
Тадбир якунида машғулот муҳокамаси ўтказилиб, қатнашчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар танқидий таҳлил қилинди. Ҳар бир хизмат ходимларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари баҳоланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорламаслик чора-тадбирлари кўрилди.
Хулоса ўрнида: Таъкидлаш лозимки, бу каби ўқув машғулотлари раҳбар ходимлар, мутахассислар, ишчи-хизматчилар, фуқаро муҳофазаси тузилмалари, авария-қутқарув хизматларининг билим, тажриба ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, махсус техника воситаларини яна бир бор синовдан ўтказилади, энг муҳими, подстанция ишчи-ходимлари техника, ёнғин ва ҳаёт хавфсизлиги қоидалари бўйича олган билим-тажрибаларини янада бойитиб олиши учун яхши имконият яратилади.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati