Аввал хабар берганимиздек, бугун — 2025 йил 7 март куни соат 14:30 ва 15:30 га белгиланган суҳбат ҳужжат топширган номзодларнинг тўлиқ таркиби йиғилмагани (бугунги байрам тадбирлари туфайли аксарият номзодлар айтилган муддатга етиб кела олмагани ва бир иш ўрнига 3 нафардан кам номзод бўлгани) туфайли бошқа кунга қолдирилди.
▶️ Бошқарув аппарати: Юридик бошқармаси юрисконсульти лавозими;
▶️ Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига Гендер тенглиги масалалари бўйича мутахассис;
▶️ Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи.
❗️Расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, суҳбат ўтказилиш вақти қайта эълон қилинади!
Мурожаат учун: 71-236-66-15
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati