2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Хотин-қизлар
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРҒИБОТИ: Бу галги миллий либослар челенжи Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўтказилмоқда
  • 07.03.2025
  • 43

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бошланган анъана — ҳафтанинг ҳар жума куни миллий либослар челенжи ўтказилиши «Ўзбекистон МEТ» АЖ ва унинг магистраль электр тармоқлари филиалларида ҳам йўлга қўйилган.
 
Мазкур анъана бугун, 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами  нишонланаётган кунда ҳам кўтаринки кайфиятда давом эттирилмоқда. Энергетика соҳаси ходимлар миллий бош кийим — дўппи ҳамда атласу адраслардан тикилган миллий либосларда меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда. Ушбу тадбир миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
 
Миллий либослар челенжи авлодлар ўртасидаги маданий меросни сақлаш ва келажакка етказишда ўзига хос ўрин тутади.

FacebookИнстаграм  ♦ YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati